13:03 (19.05.2025)
413
2022 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилмоқда. Тизим ТИФ ТН 3003 ва 3004 кодли препаратларни қамраб олади. Дорихоналар учун босқичма-босқич кўрсатмалар тақдим этилди:
1. "Асл белгиси" тизимида рўйхатдан ўтиш. Дорихона "Асл белгиси" тизимида рўйхатдан ўтади ва шартнома тузади.
2. Ходимларни ўқитиш.
Жавобгар ходимларни рақамли маркировка тизими ва қоидалари билан ишлашга ўргатиш керак.
3. Ускуналарни ўрнатиш.
Дорихонада 2D-сканерлар, маълумотларни йиғиш терминаллари ёки онлайн-НКМ ва виртуал кассага уланган бошқа махсус қурилмалар ўрнатилиши керак. Улар маркировка кодларини тўғри ўқишни ва чекка маълумотларни киритишни таъминлайди.
4. Маркировкаланган маҳсулотларни қабул қилиш.
Улгуржи сотувчилардан маркировкаланган препаратларни сотиб олишда дорихона маркировка кодлари кўрсатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилиши керак.
Товарлар дорихона балансида эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун Асл белгиси иловаси орқали олинган кодларни қўшимча равишда сканерлашни маслаҳат берамиз.
5 Харидорга сотиш.
Сотувдан олдин фармацевт қадоқдаги маркировка кодини сканерлайди ва уни электрон фискал чекка киритади. Бу кодни айланмадан олиб ташлаш ва кузатиш занжирини якунлаш имконини беради.
Қуйидагилар қоидабузарлик ҳисобланади:
-маркировкаланмаган препаратларни сотиб олиш ва сотиш;
-кодлар билан ЭҲФсиз ишлаш:;
-чекда кодларни кўрсатмасдан сотиш:;
-маркировкаланмаган маҳсулотни сақлаш ва бошқа субъектларга бериш.
Маркировка қоидаларига риоя қилинг - бу сифат, шаффофлик ва истеъмолчилар ишончининг кафолотидир.