12:00 (11.07.2024)
1049
Сифатсиз ва қалбакилаштирилган тиббий маҳсулотлар беморларга зарар етказиши ва мўлжалланган касалликларни даволамаслиги мумкин. Масалан, безгакка қарши дориларни қалбакилаштириш ҳар йили қарийб 450 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади. ЖССТ маълумотларига кўра, ўрта ва кам даромадли мамлакатларда сифатсиз ва сохта тиббий маҳсулотларнинг умумий улуши тахминан 10,5% ни ташкил қилади.
Сифатли дорилар жавоб бериши керак бўлган мезонлар:
Сифатли дори-дармонлар GMP стандартига ва рўйхатга олиш хужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилади.
Баъзида сохта дорилар жуда яхши ниқобланади ва уларни юқори сифатли дори-дармонлардан ажратиш жуда қийин.
Aммо баъзи белгиларга кўра, ҳали ҳам ажрата олиш мумкин:
Aгар сиз дори сохта эканлигига шубҳа қилсангиз, йўриқномада ёки пакетда телефон рақами кўрсатилган фармацевтика компаниясига қўнғироқ қилинг. Виждонли ишлаб чиқарувчилар ҳар доим дори воситаларининг ҳақиқийлигини сериянинг рақами билан тасдиқлашга тайёр.
Бугунги кунда Asl Belgisi мобил иловасидан фойдаланиб, доридаги рақамли Data Matrix кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Data Matrix кодларини сканерлашда истеъмолчи дори ҳақида барча керакли маълумотларни олади. Илова Ўзбекистон ҳудудида расмий муомалада бўлган дори воситаларини ўқий олади. Агар илова кодни ўқиса, бу дори воситаси қонуний равишда ишлаб чиқарилган ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганлигини билдиради.
Агар ўқимаса, унда сотиб олишдан бош тортган маъқул. Яхшиси, қонунбузарлик ҳақида хабар беринг. Буни бевосита Asl Belgisi иловасидан амалга ошириш мумкин. Маълумотлар тегишли органларга етказилади.
Агар сиз дори хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишни истасангиз албатта таркибини текширинг.
Сиз учта сабабга кўра таркибини кўриб чиқишингиз шарт:
1.Унинг таркибида аллергик моддалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун.
2.Бир хил фаол моддалар бўлган дориларни сотиб олмаслик учун. Таркибида бир хил фаол моддага эга бўлган бир нечта дори-дармонларни қабул қилиш танадаги ушбу модданинг кўпайиб кетишига олиб келади.
3.Сиз нима билан даволанаётганингизни билиш учун. Таниш бўлмаган таркибий қисмларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Дори-дармонларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.