08:39 (18.03.2025)
403
Дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин.
Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради.
Дорихоналар:
• санитария ва гигиена ашёларини,
• шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини,
• маъданли сувларни,
• шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини,
• биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланилиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Дорихона филиалининг мудири фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Дорихоналар томонидан:
• дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш,
• бериш,
• реализация қилиш қоидаларига,
• уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этилиши керак.
Дорихоналар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.