18:11 (06.12.2023)

1237

Йўлдаги тирбандликлар қон босимининг кескин кўтарилишига олиб келади – тадқиқот

Вашингтон университети тадқиқотчилари стресс ва касалликларнинг янги омилини аниқлашди. Бу йўллардаги тирбандликлар билан боғлиқ.

Ҳайдовчи тирбандликда қанча стрессни бошдан кечиришини тушуниш мумкин. Бироқ, тирбандликда қолган йўловчиларда ҳам қон босими сезиларли даражада ошиши хавфи борлиги маълум бўлди.

Олимларнинг фикрига кўра, қон босими ўзгаришининг асосий омили атмосферада зарарли моддалар концентрациясининг ошиши ҳисобланади. Тирбандликдаги одам зарарли ҳаводан нафас олишга мажбур бўлади. У 100 нанометрдан кичикроқ ўлчамдаги жуда кўп заррачаларни ўз ичига олади, улар одам саломатлигига зарарли таъсир кўрсатади.

Тадқиқотчилар тажриба ўтказишди, унда 22 – 46 ёшдаги 16 киши уч кун давомида Сиэтлнинг энг гавжум кўчалари бўйлаб ҳаракатланишди. Уларнинг қон босими уч марта – сафар олдидан, сафар давомида ва ундан кейин ўлчанди. Кўз қорачиғи ҳам текширилди. Дастлабки икки кун давомида улар автомобилни одатдагидек ҳайдашди, учинчи куни машинада HEPA-фильтри ўрнатилди ва одамларнинг соғлиғи кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди, деб хабар беради techcult.ru.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech