12:26 (07.04.2025)
78
Таблеткалар ёки капсулаларни қабул қилиш усули, дозаси, дорилар орасидаги интервал ва бошқа омиллар даволаш жараёнига бевосита таъсир қилади.
Қоидаларга риоя қилмаслик терапевтик самарадорликнинг пасайишига ёки ён таъсирларга олиб келади.
Дори-дармонларни қабул қилишнинг асосий қоидалари:
• Газланган сув, қаҳва, чой ва сут билан ичманг. Газланган сув таркибидаги кислоталар ва шакар дорининг сўрилишини секинлаштириши ёки тезлаштириши мумкин. Кофеин ва танинлар темир моддаси ҳамда антибиотикларнинг, сутдаги кальций эса фаол моддаларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Бу, айниқса, бактериал инфекцияларни даволаш учун ишлатиладиган тетрациклин гуруҳидаги антибиотиклар учун жуда хавфли.
• Етарлича тоза сув ичинг. Aгар йўриқномада бошқача кўрсатилмаган бўлса, минимал ҳажм 100-150 мл ни ташкил қилади. Сув дори воситаларининг асосий фаол моддаларига таъсир қилмайди, таблеткаларни қизилўнгачда қолиб кетиш хавфини камайтиради ва ошқозонга тезроқ тушишига ёрдам беради.
• Зарурат бўлмаса, таблеткаларни чайнаманг. Ҳимоя қобиғи фаол модданинг аста-секин чиқарилишига ёрдам беради. Чайнаш бу жараённи бузади, оқибатда фаол модданинг бутун дозаси бир вақтнинг ўзида танага киради. Бу ортиқча дозага олиб келиши ва ошқозонга зарар етказиши мумкин.
• Дозалар орасидаги интервалларга риоя қилинг. Бу танадаги фаол модданинг барқарор концентрациясини сақлашга ёрдам беради.