17:04 (30.07.2025)

115

Мутахассислар B витаминларининг кутилмаган таъсирини аниқладилар

Биргаликда B комплекси деб аталадиган B гуруҳининг саккизта витамини организмда кўплаб муҳим жараёнларда иштирок этади.

Тафтс университети олимлари ушбу витаминлар мия ва юрак саломатлигини сақлашга ёрдам беришини, уларнинг етишмаслиги эса деменция ва қон томирлари билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлигини аниқлашди.

Айниқса, B12 ва B9 (фолат) витаминлари муҳим аҳамиятга эга. Улар етишмаса, асаб ҳужайралари шикастланади ва томирлар учун зарарли бўлган ҳамда инсульт ва деменция хавфини оширадиган гомотсистеин моддаси даражаси кўтарилади. Муаммо шундаки, оддий қон таҳлили доим ҳам Б12 нинг яширин танқислигини аниқлай олмайди. Метилмалон кислотаси ва гомотсистеин тестлари аниқроқ ҳисобланади - улар витамин етишмовчилигини ўз вақтида аниқлашга ва даволашни бошлашга имкон беради.

Олимлар таъкидлашича, Б гуруҳи витаминлари етарли миқдорда қабул қилинганда хотира ёмонлашувини секинлаштириши ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириши мумкин экан. Мисол учун, B2 витамини (рибофлавин) айрим кишиларда қон босимини пасайтиришга ёрдам берса, B6 витамини эса организмдаги яллиғланишни камайтириши мумкин. Мутахассислар шифокорларни Б гуруҳи витаминларининг аҳамиятини инобатга олишга ундамоқда, чунки уларнинг миқдорини нормаллаштириш орқали саломатликни сезиларли даражада яхшилаш мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech