08:43 (11.07.2024)

660

Электрон рецептда қандай маълумотлар акс эттирилиши керак?

Электрон рецепт — ягона электрон рецептлар маълумотлар базасини шакллантириш ва врачнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини тезкор равишда олиш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат. Электрон рецепт ахборот технологиялари ва ахборот тизимлари хизматлари ҳамда техник воситалардан фойдаланган ҳолда яратилади, қайта ишланади ва сақланади.

Электрон рецепт қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

- амбулатория муассасасининг номи;

- рецепт рақами ва берилган санаси;

- беморнинг тўлиқ исми-шарифи, туғилган йили ва санаси, ёши, жинси;

- ХКТ-10 бўйича ташхис;

- дори воситасининг ХПН бўйича номи;

- дори шакли, дозаланиши ва дозалаш тартиби;

- шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи ва телефон рақами;

- электрон рецептни тасдиқлаш учун масъул шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи.

Реимбурсация тизими доирасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган.

"Дори-Дармон" АК томонидан 2023 йил давомида 962,6 млн. сўмлик, 2024 йилнинг 1-чораги давомида 108,8 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилди. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech