12:00 (04.09.2024)
427
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан юртимиз ривожи йўлида меҳнат қилаётган, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни Она-Ватанга содиқлик рухида тарбиялашда сермаҳсул меҳнат қилиб келаётган бир қатор ватандошларимизни мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан йиғилганларни табриклади ва сўнгги йиллари ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асос мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан мукофотланган Ватандошларимизга орден, медаль ва фахрий унвонлар топширилди.
Ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Президиуми қарорига мувофиқ, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанни севиш ва мустақиллик ғояларига содиқлик рухида тарбиялаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари, Жўқорғи Кенгеснинг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланди.
Хусусан, "Қорақалпоқ Дари-Дармак" МЧЖ 2- махсус бўлими провизор инспектори Г.Хожамуратова «Ибратлы ҳаял» (Ибратли аёл) кўкрак нишони билан тақдирланди.