15:03 (04.02.2025)

143

"Дори-Дармон"акциядорлик компаниясининг яна 11 та дорихонаси GPP сертификатини олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонига биноан, 2026 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.

“Dori-Darmon” АКнинг яна 11 та дорихонаси GPP сертификатини қўлга киритди. Булар:

1. Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги 9-сонли шахобча;
2. Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Янгиҳаёт ТТБ биносидаги 9/1-сонли ижтимоий дорихона;
3. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 51-сонли оилавий поликлиника биносидаги 36/1- сонли ижтимоий дорихона;
4. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Юнусобод ТТБ биносидаги 36/3- сонли ижтимоий дорихона;
5. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 54-сонли оилавий поликлиника биносидаги 36/4- сонли ижтимоий дорихона;
6. Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 29-сонли шохобча.
7. Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 38-сонли шахобча;
8. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 14-сонли оилавий поликлиника биносидаги М/8- сонли ижтимоий дорихона;
9. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Яшнобод ТТБ биносидаги 15/1-сонли ижтимоий дорихона;
10. Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 4-сонли шохобча;
11. Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманидаги 36/6- сонли ижтимоий дорихона.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech