14:53 (11.03.2025)
173
Аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш учун улар халқаро даражада эътироф этилган стандартлар асосида ишлаб чиқарилиши, сақланиши, лаборатория экспертизасидан ва клиник текширувлардан ўтиши керак.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида фармацевтика маҳсулотларининг ушбу талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида GxP концепцияси жорий этилган.
GxP ўзи нима?
GxP – бу фармацевтика саноатининг турли йўналишларидаги “зарур амалиётлар”, шу жумладан Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP), Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP), Зарур лаборатория амалиёти (GLP), Зарур клиника амалиёти (GCP), Зарур фармназорат амалиёти (GVP), Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)ни ўз ичига олган яхлит стандартлар тизими.
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони кўра, фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар 2025 йил 1 январга қадар ҳамда бошқа дорихоналар 2026 йил 1 январга қадар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши бўлгиланган.
Мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда "Андижон Дори-Дармон" да қарашли яна 13 та дорихона GPP сертификатини олди:
1. Андижон вилояти, Асака тумани, Эргашобод МФЙда жойлашган 39-сонли ижтимоий дорихона.
2. Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Барҳаёт МФЙда жойлашган 128-сонли ижтимоий дорихона.
3. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Деҳқонобод МФЙда жойлашган 204-сонли ижтимоий дорихона.
4. Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Деҳқончилик МФЙда жойлашган 55-сонли ижтимоий дорихона.
5. Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Тадбиркор МФЙда жойлашган 238-сонли ижтимоий дорихона.
6. Андижон вилояти, Наврўзобод МФЙда жойлашган 154-сонли ижтимоий дорихона.
7. Андижон вилояти, Марҳамат тумани, Роввот МФЙда жойлашган 256-сонли ижтимоий дорихона.
8. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Янги авлод МФЙда жойлашган 157-сонли ижтимоий дорихона.
9. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Гулистон МФЙда жойлашган 156-сонли ижтимоий дорихона.
10. Андижон вилояти, Улуғнор тумани, Теракзор МФЙда жойлашган 61-сонли ижтимоий дорихона.
11. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Тинчлик МФЙда жойлашган 245-сонли ижтимоий дорихона.
12. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Юқори Чувома МФЙда жойлашган 262-сонли ижтимоий дорихона.
13. Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Сувюлдуз МФЙда жойлашган 77-сонли ижтимоий дорихона.