17:44 (06.02.2025)

1243

Компаниямизнинг яна 2 та дорихонаси GPP сертификатига эга бўлди

«Яхши дорихона амалиёти» (GPP)  фармацевтлар томонидан аҳолига кўрсатиладиган фармацевтика хизматларининг тегишли сифатини таъминлаш учун ишлаб чиқилган Қоидалар бўлиб, Ўзбекистонда дорихоналар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра, дорихоналар ўз фаолиятларига мажбурий тартибда «Яхши дорихона амалиёти қоидалари»ни жорий этишлари керак.

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига қарашли яна иккита дорихона GPP сертификатига эга бўлди. Булар:

  1. Тошкент шаҳар, Миробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника биносида жойлашган 9/4-сонли дорихона,
  2. Тошкент шаҳар, Сергели туманида жойлашган 9/3-сонли дорихона.

1993 йилда (GPP)  йўриқномаси Халқаро фармацевтика федерацияси (FIPP) томонидан қабул қилинган ва ЖССТ томонидан ҳар бир мамлакатнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда миллий  стандартларини яратиш учун асос сифатида тасдиқланган.

Дорихона томонидан «Яхши дорихона амалиёти» (GPP)  қоидаларининг жорий этилганлиги, ваколатли орган томонидан бериладиган «Яхши дорихона амалиёти» (GPP) O'z DSt 3127:2016 Давлат стандарти талабларига мувофиқлик сертификати билан тасдиқланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech