14:36 (17.09.2024)
322
Бугун Тошкентда “Global Pharma Leadersʼ Club“ томонидан ташкил этилган V-Евросиё фармацевтика саммити ўз ишини бошлади.
Унда Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденциялари муҳокама қилинади. Саммитда ушбу чет эл давлатларидан етакчи мутахассислар, ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибьюторлар ва дорихоналар тармоғидан маърузачилар иштирок этмоқда.
Саммит дастури 20 дан ортиқ сессияни ўз ичига олган. Унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан учрашувлар ўтказилади.
Саммит доирасида Тошкент шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Саммит 19 -сентябрга қадар давом этади.