11:40 (30.04.2026)

41

Ёш фармацевтлар билан учрашув

Ёшлар куни муносабати билан Андижон вилоятида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда соҳа тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссасини эътироф этиш мақсадида қатор маънавий-маърифий ва амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, “Андижон Дори-Дармон” АЖ Бошқарув раиси Шухратбек Рўзибоев ташаббуси билан Жалақудуқ туманида фаолият юритиб келаётган дори-дармон шаҳобчаларида меҳнат қилаётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказилди. Мазкур учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида, ўзаро ишонч ва конструктив фикр алмашиш муҳитида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ёш мутахассисларнинг фармацевтика соҳасидаги амалий фаолияти, уларнинг кундалик иш жараёнида дуч келаётган муаммолари, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражаси ҳамда келгусидаги режалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар, рақамлаштириш жараёнлари ва ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Учрашув жараёнида ёш ходимлар ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари билан фаол иштирок этиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича қатор амалий таклифларни илгари сурдилар.

Тадбир якунида ёшларнинг фаоллигини рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва касбий ўсишига кўмаклашиш бундан буён ҳам устувор йўналишлардан бири бўлиб қолиши таъкидланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech