08:56 (02.05.2025)
557
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 май кунидаги "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4310-сон Қарор талабларига асосан, олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий, тиббий таълимида тўпланадиган кредитларнинг ҳажми белгилаб қўйилган.
Жумладан, ўрта махсус тиббиёт ва фармацевтика кадрлари 5 йил давомида 180 соат кредит ҳажмда кредит балллари йиғишлари талаб этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги 319-сон қарори 14-бандида: Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг таянч услубий маркази ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Юқоридаги қарорлар талабларини бажариш, шунингдек “Дори-дармон” Акциядорлик компанияси тизимида фаолият юритаётган фармацевт ходимларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш мақсадида, компаниянинг 18 нафар ва Сирдарё минтиқавий бўлимининг 13 нафар фармацевт ходимлари Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида 144 кредит соат малака ошириш курсларини муваффаққиятли тамомлаб, тест синовлари ҳамда малака тоифаларига мос равишда табақалаштирилган саволлар асосида суҳбатдан ўтдилар ва тегишли сертификатларни қўлга киритдилар.
Шу билан бирга, касбий малака ошириш давомида фармацевтика соҳасига татбиқ этилаётган янги қоида ва меъёрлар, соҳадаги янгиликлар шунингдек, ҳуқуқий ҳужжалар бўйича билим ва маҳоратини оширдилар.