17:00 (14.11.2025)
151
“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг Сирдарё минтақавий бўлинмасига қарашли дорихоналар ходимлари ва дорихона мудирлари учун навбатдаги ўқув-тренингги ташкил этилди.
Онлайн ва офлайн форматларда ўтказилган ўқувда халқаро фармацевтика бозорида ўз ўрнига эга Getz Pharma (Pvt.) Limited компанияси мутахассислари иштирок этдилар.
Ўқув семинари доирасида мутахассислар Getz Pharma компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган, рецепт ва рецептсиз бериладиган- қандли диабед, оғриқ ва яллиғланишга, бактерияларга қарши таъсир кўрсатувчи, нафас йўли касалликларида қўлланиладиган препаратлар ҳақида батафсил ахборот берди. Қатнашчиларга ушбу дори воситаларининг: таркиби, фармакологик хусусиятлари, қўлланилиш соҳалари, сақлаш шароитлари, беморларга тавсия этилишида эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўқув сўнггида интерактив усулда савол -жавоблар ўтказилди.
Бу каби ўқувлардан кўзланган асосий мақсад — фармацевтлар ва провизорларнинг касбий малакасини ошириш, замонавий дори воситалари тўғрисидаги билимларини янгилаш ва аҳолига сифатли фармацевтик хизмат кўрсатишини таъминлашдан иборат.
Маълумот учун: Getz Pharma (Pvt.) Limited — Марказий ва Жанубий Осиёда энг йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлиб, дунёдаги 45 дан ортиқ мамлакатга ўз маҳсулотларини экспорт қилади. Компания халқаро GMP стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ишлаб чиқариш қувватига эга.