18:00 (16.09.2024)

321

GPP сертификати олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонига биноан, 2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.

“Dori-Darmon” АКнинг яна 5 та дорихонаси GPP сертификатини қўлга киритди. Булар:

1. Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек туманидаги 47-дорихона шахобчаси

2. Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги 54-дорихона шахобчаси

3. Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 15-дорихона шахобчаси

4. Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 31-дорихона шахобчаси

5. Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 44-дорихона шахобчаси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech