15:52 (18.03.2024)

1256

Ҳаво ифлосланиши альцгеймерга сабаб бўлиши мумкин

Сидней Технология Университети олимлари ифлосланган ҳаводан топилган магнетит зарралари хавфли эканлигини аниқлади, чунки улар Aльцгеймер касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Environment International журналида чоп этилган мақолада айтилган.

Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳаво юқори даражада ифлосланган ҳудудларда яшовчи одамлар Aльцгеймер касаллигини ривожланиш хавфи юқори. Магнетит- темир оксиди бирикмаси ҳам Aльцгеймер касаллигига чалинган одамларнинг миясида кўп миқдорда топилган.

Тажриба давомида Aльцгеймер касаллигига генетик жиҳатдан мойил бўлган ва соғлом сичқонларга тўрт ой давомида темир, магнетит ва дизел углеводородларининг жуда нозик зарралари билан таъсир қилишган. Олимлар магнетит Aльцгеймер касаллигига хос бўлган энг доимий патологияларни келтириб чиқаришини аниқладилар.

Магнетит жуда кенг тарқалган ҳаво ифлослантирувчи ҳисобланади. Бу юқори ҳароратли ёниш жараёнлари натижасида ва автомобил чиқараётган газларда, ўрмон ёнғинлари ва кўмир электр станцияларида юзага келади. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech