15:53 (26.06.2024)

1014

Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

Бугун  Миллий матбуот марказида  айни шу мавзуда “Dori-Darmon”акциядорлик компаниясининг  навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида “Фарғона Дори-Дармон” Бошқарув раиси  Муҳаммадамин Турсунов ҳамда "Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ директори Дилмурод Ахатов вилоят аҳолисини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Республикамиз вилоятларида фаолият олиб бораётган жамиятлар аҳолини ва даволаш профилактика муассасаларини зарур дори-дармонлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган тайёр дори-воситалари, субстанциялар, тиббий йуналишдаги фармацевтик маҳсулотлар билан чакана ва улгуржи савдо фаолиятини амалга оширади.

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчиларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2024 йил I-чорак  давомида:

—соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига  – 44,7 млрд. сўмлик,  

— бошқа даволаш профилактика муассасаларига – 5,3 млрд. сўмлик,

— хусусий секторга – 9,3 млрд. сўмлик,

— ҳарбий даволаш муассасаларига – 1,4  млд. сўмлик,

— ҚВП ва ҚОПларга –23,1 млд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.  

Шундан, “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бирлашмаларига  қарашли даволаш профилактика муассасаларига  – 22,3 млрд сўмлик,  бошқа даволаш профилактика муассасаларига –5,5 млрд сўмлик, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бирлашмаларига  қарашли даволаш профилактика муассасаларига  – 7,3 млрд сўмлик  бошқа даволаш профилактика муассасаларига –1,3 млрд сўмлик дори-дармон ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди.

Хабарингиз бор, компаниямиз тизимидаги жамиятларда махсус жиҳозланган автомобилларда кўчма дорихоналар  ташкил этилган бўлиб,  маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ва дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига керакли дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беради. Хусусан, “Фарғона Дори-Дармон”АЖ томнидан 1 та “Исузу” автофургони дорихонаси ва 12 та “Дамас” автомобилларида “Кўчма дорихона” шахобчалари ташкил қилинган."Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ томонидан эса 5 та кўчма дорихона  ташкил этилган.

2024 йилнинг дастлабки уч ойи давомида жамиятлардаги мавжуд кўчма дорихоналар орқали аҳолига 901,0 млн.сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2013 йилдаги 204-сон қарори билан Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахслар рўйхати белгиланган.  2024 йилнинг 1 чораги давомида мазкур рўйхатдаги шахсларга “Dori-Darmon” АК ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 96 892  та рецепт орқали  5,73 млрд.сўмлик  дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.

Хусусан, 2024 йил 1-чорак давомида “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан қарийб  720 млн. сўмлик,  “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ томонидан  323,6 млн. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон  Фармони 2-иловасига биноан:

➖ 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар  Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади.

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Фарғона Дори-Дармон”, "Тошкент вилоят Дори-Дармон" ҳамда "Самарқанд Дори-Дармон" акциядорлик жамиятлари, "Қорақалпоқ Дари-Дармак", “Ўзбекистон дори таъминоти" ва  "Қашқадарё Дори-Дармон", "Хоразм Дори-Дармон" , “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятлари  “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олишга эришди.

Шунингдек, 2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган. Ҳозирги кунда  “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан “Қашқадарё Дори-дармон” МЧЖ тизимидаги Яккабоғ туманидаги 15-сон дорихонага №GPP—12:2024-рақамли “Зарур дорихона амалиёти-GPP” талабларига мувофиқлик сертификати берилди.

“Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига қарашли 11 та ижтимоий дорихоналарда “GPP- яхши дорихона амалиёти” стандартларини жорий этиш мақсадида GxP марказига ариза топширилди. Марказ ходимлари томонидан дорихоналарда фармацевтик инспекция ўтказилди. Натижа ҳисоботлари кутилмоқда.

GPP сертификатини олиш бўйича ишлар компания ва тизимдаги жамиятларда жадаллик билан давом этмоқда.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech