17:30 (10.01.2025)
46
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2024 йилдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Қарорида 2025 йил 1 январдан бошлаб:
- вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштирокини таъминлаши;
- вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бир нафар ходими сурдотаржимонлик курсларида ўқитилиши белгиланган эди.
Мазкур қарорга асосан "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг "Мурожаатлар билан ишлаш" бўлими бошлиғи М. Абдуллаев Республика касбий кўникмалар марказида ташкил этилган сурдотаржимонлик курсларида таҳсил олмоқда.
Ишора тилида бармоқларнинг ҳар бир ҳаракати сўз маъносини англатади. Курс давомида гуруҳ тингловчиларига ишора тилининг асосий ҳаракатлари ўргатилиб, жамоавий ўйинлар орқали ҳар бир ишора амалда синаб кўрилаяпти.
Бир сўз билан айтганда дарс жараёнлари тингловчиларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаб, келажакда амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.