16:03 (21.02.2023)
2779
Ҳурматли инвесторлар! Эслатиб ўтамиз, “Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг 51 фоиз улушини хусусийлаштириш учун аризаларни қабул қилиш муддати тугашига икки ҳафтадан камроқ вақт қолди.
Потенциал инвесторларга активни ўрганиш, сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш, шунингдек, қўшимча потенциал инвесторларни жалб қилиш учун қулайроқ имконият яратиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Дори-Дармон” акциядорлик жамиятининг 51 фоиз улушини хусусийлаштириш” 2023-йил 5-март соат 18:00 (Тошкент вақти билан)гача қизиқиш билдириш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди.
Илгари эълон қилинган қизиқиш билдиришнинг барча бошқа маълумотлари ўзгаришсиз қолди.
Барча манфаатдор шахслар қизиқиш билдириш аризаларини қуйидаги почта манзилларига юборишлари мумкин: azamat.sadikov@piamg.uz, munir.yakubov@piamg.uz.