09:00 (16.01.2025)
414
CNN спорт озиқ-овқатининг лаборатория тадқиқотларини ўтказди ва протеин (оқсил) кукунлари таркибида оғир металлар, хусусан, кадмий ва қўрғошин кўплигини аниқлади.
Шу билан бирга, бу металларнинг энг кўп миқдори ўсимлик маҳсулотлари ва шоколад таъмига эга маҳсулотларда мавжудлиги аниқ бўлди. Масалан, шоколадли спорт қўшимчалари таркибида ванил таъмли маҳсулотларга қараганда 4-марта кўп қўрғошин ва 110-марта кўп кадмий мавжуд.
Маълумки, қўрғошин ҳар қандай концентрацияда соғлиқ учун жуда хавфли, кадмий эса канцероген бўлиб, инсон юраги, буйраклари, ичаклари, мияси, нафас олиш ва репродуктив тизимлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
"Ўртача ҳисобда органик протеин кукунларида ноорганик кукунларга қараганда уч баравар кўп қўрғошин ва икки баравар кўп кадмий мавжуд эди," - дея таъкидлади лойиҳа ижрочи директори Жаклин Боуэн.
Шунингдек, манбанинг таъкидлашича, нўхат асосидаги протеин кукунлари энг хавфсиз ҳисобланади.