09:01 (04.06.2025)
107
Куни кеча пойтахтимизда IV халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа қатор давлат тузилмалари кўмагида ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.
Форум доирасида соҳа билан боғлиқ қатор долзарб масалалар таҳлил қилиниши режалаштирилган. Улар қуйидагилардан иборат:
• соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш;
• суғурта тиббиёти, соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг барқарор моделларини жорий этиш салоҳияти;
• дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солишни янада кучайтириш;
• нарх белгилаш, рақамли маркировкалаш ва бозор таҳлилига замонавий ёндашувлар;
• Самарали маркетинг стратегияси ҳамда фармацевтика маҳсулотларини тарғиб қилиш ва бошқалар.
Шунингдек, анжуманда ялпи мажлислар, панель сессиялари, амалиётга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.