14:55 (28.11.2024)

57

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж қандай аниқланади?

 Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш “Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ 3 босқичда аниқланади.

1-босқичда даволаш-профилактика муассасасининг врачи тасдиқланган номдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига мувофиқ белгиланган даврда беморларни таъминлаш учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари, шунингдек тиббиёт буюмларига ҳисоблаб чиқади ҳамда муассасада доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади.

2-босқичда даволаш-профилактика муассасасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси режалаштирилаётган йил учун даволаш-профилактика муассасаси бўйича эҳтиёжни умумлаштиради, таҳлил қилади ва йиғма эҳтиёжни тасдиқлайди. Тасдиқланган эҳтиёжни  Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади.

3-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси даволаш-профилактика муассасаларининг ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиб, тегишли ҳудуднинг уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига республиканинг йиллик эҳтиёжини шакллантириш учун юборилади.

Республиканинг йиллик эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси мажлисида шакллантирилади, унга тузатишлар киритилади ва тасдиқланади. Кейин эса Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича республика комиссиясига топширилади.

Дорихоналар ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни товарнинг номенклатура бўйича қолган миқдорини ҳисобга олиш, электрон базага киритилган рецептларни ва товар чекларини ҳисобга олиш асосида унинг ҳақиқатдан сотилгани ҳақидаги маълумотлар бўйича аниқлайди. Агар электрон маълумотлар базаси мавжуд бўлмаса, дорихоналар ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари тўғрисидаги ахборотни бундай дори воситаларини бериш ҳақидаги маълумотлардан товар чекларига қараб олади. Ушбу маълумотлар асосида ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг дорихоналарда муомалада бўлиши тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech