12:09 (17.04.2024)

1164

Қизилмияни оз миқдорда ҳам истеъмол қилиш қон босимини ошириши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) тавсиясига кўра, оз миқдорда қизилмия истеъмол қилиш соғлом ёшларда қон босими даражасини ошириши мумкин. Буни Швециянинг Линкопинг университети мутахассислари The American Journal of Clinical Nutrition журналида тақдим этган тадқиқот натижалари тасдиқламоқда.

Таъкидланишича, қизилмия таркибида мавжуд бўлган glysyrrhizis кислотаси қон босимининг ошишига олиб келиши мумкин, шунинг учун ЖССТ тавсияларига кўра, уни ишлатиш 100 миллиграмм ёки ундан кам бўлиши керак. Швециялик олимлар ушбу доза соғлиқ учун хавф туғдириши ёки йўқлигини синаб кўришга қарор қилди.

Тадқиқот танлаб олинган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар орасида ўтказилган. Улар икки гуруҳга бўлинган. Шундай қилиб, биринчи гуруҳи икки ҳафта давомида ҳар куни 100 миллиграмм glysyrrhizis кислотаси бўлган 3,3 грамм ширин қизилмия конфетини истеъмол қилган, иккинчи назорат гуруҳига эса бу кислотасиз веган тузли қизилмия конфетлари берилган. Тажрибадан икки ҳафта ўтгач, гуруҳлар ўрни алмаштирилган.

Тадқиқотдан олдин ва тадқиқотда жараёнида гуруҳ аъзолариниг қон босими ўлчанган. Тадқиқотга кўра 100 миллиграмм glysyrrhizis кислотаси бўлган қизилмияни истеъмол қилган ёш ва соғлом одамларда қон босимини ошиши кузатилган. Олимларнинг фикрига кўра, ўртача ўсиш 3,1 миллиметр симоб устунини ташкил этди.

Маълумотларга кўра илгари оз миқдорда истеъмол қилинган қизилмия учун бундай ҳолат кузатилмаган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech