12:00 (24.04.2025)
320
“Дори-Дармон” АК Бошқарув раиси М. Дусмуротов бошчилигида ишчи гуруҳ компаниянинг Сирдарё минтақавий бўлинмасига ташриф буюрди.
Бўлинма фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва рентабиллик даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитаси асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида дастлаб, дори воситалари сақланадиган омбор фаолияти урганилди. Омборхона “GDP” сертификатига эга бўлиб, ишлар шу асосида мутахассисларга тақсимланган. Дори воситаларини маркировкалар жараёни, дори воситалари ассортименти, сақлаш шароити, зарур жиҳозларнинг бенуқсон ишлаши бўйича қилинган ишлар билан танишиш асносида керакли кўрсатмалар берилди.
Вилоят бўйлаб фаолият юритаётган дорихоналар фаолияти билан танишилди. Яратилган шароитлар ва қулайликлар ҳамда савдо жараёнларида ходимларнинг мижозларга муомиласи кузатилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида Бўлинма ҳудудида жойлашган, қурилиши тугалланмай қолган 4 қаватли “Б” корпус биноси ҳам кўздан кечирилди. Ишчи гуруҳ ва бўлинма раҳбариятига қурилишни тугаллаш ва ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш топширилди.
Ўрганишлар якуни бўйича Сирдарё минтақавий бўлинмасининг анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида дори воситаларини ассортиментини ошириш, реимбурсация дастурига уланган дорихоналар фаолиятини янада такомиллаштириш, дороихоналарда мижозлар учун қулайликлар яратиш ва соҳага оид бошқа муаммолар муҳокама қилинди, таклифлар урганилди ҳамда масъулларга зарур топшириқлар берилди.