11:55 (06.05.2025)

57

Маркировкаланган дори воситаларини хатловдан ўтказиш жараёнлари ўрганилди

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси ҳамда Солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан "Дори-дармон" АК ва "Ўзбекистон дори-таъминоти" МЧЖга қарашли омборхоналарда дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизими доирасида хатловдан ўтказиш жараёнлари ўрганилди.

Марказ мутахассислари билан мулоқотда хатлов жараёнида юзага келаётган муаммолар муҳокама қилинди ва таклифлар билдирилди.

Таъкидлаш керакки, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлган ҳолда, идентификация воситалари орқали мутасадди идоралар билан биргаликда босқичма-босқич жорий қилиш вазифасини амалга оширади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech