12:18 (09.09.2024)
266
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Э.А. 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 5,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.