09:55 (23.12.2024)
128
Оксфорд университети олимлари ёғли гўшт, сариёғ, печенье ва тўйинган ёғга бой бўлган бошқа озиқ-овқатлар жигарга зарар етказиши ва организмдаги холестерин миқдорини тезда оширишини аниқлади.
Олимлар узоқ вақтдан бери ортиқча холестерин юрак-қон томир касалликларининг асосий сабабларидан бири деб билишган. Гап шундаки, бу ёғга ўхшаш модда қон томирларининг "тиқилиб қолишига", уларда қон тромбларини шаклланишига ва қон босимининг ошишига сабаб бўлади. Оксфорд тадқиқотчилари бу борада қайси озиқ-овқатлар соғлиқ учун энг хавфли эканлигини тажриба йўли билан аниқлашди.
Тадқиқотнинг бир қисми сифатида кўнгиллилар гуруҳининг бирига тўйинган ёғларга бой маҳсулотларни рационига қўшишди, унда ёғли гўшт, сариёғ, печенье ва бошқа шунга ўхшаш овқатлар устунлик қилди. Уч ҳафта ўтгач, иштирокчилар қон томир муаммоларининг ривожланишига ҳисса қўшувчи холестерин даражасини ошиши ва жигарда ёғ йиғилиши белгиларини бошдан кечирдилар.
Қизиғи шундаки, кўнгиллиларнинг умумий вазни деярли ўзгаришсиз қолди. Олимларнинг фикрига кўра, бу жигарда ёғ йиғилиши касаллиги нормал тана вазнига эга одамларда ҳам ривожланиши мумкинлигини кўрсатади.
Шу билан бирга, асосан кўп тўйинмаган ёғларни (ёғли балиқ ва авакадоларда топилган) истеъмол қилган назорат гуруҳининг холестерин даражаси ва жигар соғлиғида яхшиланишлар кўзатилди.