17:38 (13.03.2024)

868

Юртдошларимиздан йўлланган савол

Doridarmon_aloqabot орқали йўлланган савол: 
Сурункали касаллигим сабаб дорихонадан шифокор рецепти асосида  дори оламан, дорихонага мунтазам қатнашнинг имкони бўлмаяпти, рецепт асосида 6 ойлик дориларимни олдиндан олишим мумкинми?

 Жавоб:

➖Фавқулодда ҳолатларда,

➖беморнинг яшаш жойидан жўнаб кетиши,

➖вақтинча кетиши дорихонага мунтазам қатнашининг имкони йўқлиги

➖ бошқа шу каби ҳолатларда

дори воситалари рецепт бўйича 3 ойгача бўлган муддат мобайнида қўллаш учун зарур миқдорда берилишига йўл қўйилади.

 Дори воситалари узоқ вақт амал қилувчи рецепт асосида қисман берилганда рецептнинг орқа томонига дори воситасининг миқдори ва берилган сана кўрсатилади ҳамда беморга қайтариб берилади. Беморнинг дорихонага навбатдаги мурожаати пайтида дори воситасининг олдин олинганлиги ҳақидаги белгилар ҳисобга олинади.

 Дори воситаси рецептда назарда тутилган миқдорда олиб бўлинганда унга «Рецепт ҳақиқий эмас» деган штамп босилади ва дорихонада қолдирилади.

 Бунда рецептнинг йиртма корешоги, унга маълумотларни киритган ҳолда беморга қайтарилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech