10:06 (20.11.2023)

1767

Рецептлар дорихонада қанча муддат сақланади?

Дори воситаларини рецептларини сақлаш муддатлари:

психотроп моддалар, этил спирти ва анаболик воситаларга берилган рецепт – 1 йил;

дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецепт – 3 йил;

махсус пушти рангдаги бланкалар бўйича берилган гиёҳванд восита рецепти – 5 йил;

бошқа дори воситаларига берилган рецепт – 3 ой.

Сақлаш муддати тугаганидан сўнг, рецептлар йўқ қилиш далолатнома тегишли расмийлаштирилиши билан йўқ қилинади.

Шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан рецепт асосида имтиёзли таъминлаш харажатларини соғлиқни сақлаш муассасалари шартномага мувофиқ дорихона ҳисобига ўтказади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech