12:26 (30.07.2025)

96

Дори воситаларини қандай тўғри қабул қилиш керак?

Дориларни ўз вақтида қабул қилмаслик унинг самарадорлигига жиддий таъсир қилиши мумкин. 

Агар препарат кунига бир марта буюрилган бўлса, унда сиз дори воситасини куннинг исталган вақтида эмас, балки бир вақтнинг ўзида қабул қилишингиз керак.

Агар препаратни кунига икки марта қабул қилиш буюрилган бўлса, унда дозалар орасидаги интервал 12 соатга тенг бўлиши керак (масалан, эрталаб соат 8 да ва кечқурун 20:00 да).

Агар препаратни кунига уч марта қабул қилиш буюрилган бўлса, унда дозалар орасидаги интервал 8 соатгача қисқартирилади (масалан, соат 6.00 да, 14.00 да ва 20.00 да).

Дори воситаларини қабул қилишда албатта шифокор кўрсатмасига қатъий амал қилиш зарур!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech