12:00 (04.02.2025)
176
«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисида" ги Низомга кўра, дорихоналарда таркибида гиёҳванд моддалар бўлган дорилар сейфларда сақланиши лозим.
Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.
Дорихоналар бундай дори-дармонларни махсус пушти рецепт бланка асосида сотадилар.
Фармацевт (провизор) томонидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорининг рецепти бўйича қуйидагилар аниқланиши лозим:
➖ таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорини қабул қилувчи беморнинг ёши;
➖ таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори дозасининг тўғри белгиланганлиги;
➖ таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори таркибий қисмларининг мутаносиблиги.
Бунда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган препаратнинг номи қизил қалам билан ёзилиши керак.