08:55 (04.06.2024)

1118

Имтиҳон олдидан қандай нонушта мия фаолиятини яхшилайди?

Айни кунларда битирувчилар давлат имтиҳонларини топширишаяпти. Шу билан биргаликда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонига тайёргарлик кўришмоқда. Бугунги маълумотларимиз айни шу жараён ичида бўлган ёшларга асқотади.

Имтиҳонларга тайёргарлик кўраётганда, соғлом турмуш қоидаларига риоя қилишни ёдда тутиш керак. Яъни: кечаси кеч ётманг, етарлича ухланг ва тўғри овқатланинг. Шуни ёдда тутиш керакки, очлик асабий чарчоқни келтириб чиқаради, ортиқча овқатланиш эса тананинг барча кучини маълумотни ассимиляция қилиш учун эмас, балки овқат ҳазм қилиш учун сарфлашига олиб келади.

Имтиҳондан олдин нонуштага нима истеъмол қилиш керак?

Овқатланиш, қоида тариқасида, мунтазам бўлиши керак: нонушта, тушлик ва кечки овқат. Рационда етарли миқдорда оқсиллар, витаминлар ва ўсимлик ёғлари бўлиши керак. Яхши таомланиш кун давомида диққатни жамлашга, кечаси эса яхшироқ ухлашга ёрдам беради ва ташвишларни камайтиради.

Имтиҳон олдидан сиз крахмалли маҳсулотлардан тайёрланган таомлар билан кечки овқат қилишингиз керак: макарон, гуруч, картошка ва юқори калорияли нон, осон ҳазм бўлади ва тинч ухлашингизга ёрдам беради. Кечаси, агар хоҳласангиз, асал билан бир стакан илиқ сут ичишингиз мумкин (агар аллергия бўлмаса).

Эрталаб сиз хона ҳароратида бир стакан сув ичишингиз керак, сўнгра осон ҳазм бўладиган протеин ва толага бой овқатлар билан нонушта қилишингиз керак: тухум, ловия, асал билан жўхори уни(овсянка). Банан, ёнғоқ, майиз, қуритилган ўрик, ананас, мева ёки сутли коктейл истеъмол қилишингиз ҳам мумкин.

Бир бўлак қора шоколад ёки бир чашка какао ақлий вазифаларни енгишга ёрдам беради, - дея қўшимча қилди шифокор Лента.ру сайтига берган интервюсида. Имтиҳондан олдин бир неча қултум сув ёки кўк чой ичишни унутманг. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech