17:49 (18.07.2025)
49
Мусиқа тинглаш руҳий ҳолат, стрессни назорат қилиш, ташвиш ёки чарчоқ каби ҳаётнинг муҳим жиҳатларига бевосита таъсир кўрсатадиган турли хил мия фаолияти ва стимулларини келтириб чиқаради.
Хавотирни камайтиради: севимли қўшиқни тинглаш ташвиш даражасини пасайтиради. Мусиқа стресс билан боғлиқ гормон - кортизол даражасини пасайтиришга ёрдам беради.
Оғриқни камайтиришга ёрдам беради: Мусиқа терапияси табиий оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлайдиган эндорфинларни чиқаради. Аслида, мусиқа остеоартрит каби баъзи сурункали касалликларнинг оғриғини камайтириши мумкинлигини тасдиқловчи кўплаб тадқиқотлар мавжуд.
Неврологик касалликларда ёрдам беради: Альцгеймер, Паркинсон ёки Аутизм каби. Бундан ташқари, мусиқа мия учун спорт залига ўхшайди, чунки у асабий алоқани, органнинг эластиклигини ва пластиклигини оширади.
Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди: тромбоцитлар ишлаб чиқаришни оширади, лимфоцитлар ва ҳужайраларни айрим касалликлардан ҳимоя қилишни рағбатлантиради.
Оптимизмни оширади ва мияни қаришдан ҳимоя қилади: айниқса депрессиядан азият чекадиган одамлар учун. Frontiyers in Human Neurosciyence журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, чолғу асбобини чалиш қариш билан боғлиқ ақлий пасайиш оқибатларини камайтиради.
Хотирани кучайтиради: мусиқа тинглаш миянинг турли соҳаларини фаоллаштиради, шунинг учун маълумот яхшироқ қайта ишланади. Хелсинки университети олимлари томонидан чоп этилган тадқиқотга кўра, Моцарт мусиқаси чап ва ўнг мияни фаоллаштиради, бу эса ўрганиш ва маълумотни сақлашни максимал даражада оширади.
Бош оғриғига қарши курашади: тасалли берувчи ва стрессни енгиллаштирадиган таъсири туфайли мусиқа тинглашнинг яна бир фойдаси шундаки, у мигрень ёки бош оғриғидан азоб чекаётганларга ёрдам бериши мумкин.
Қон босимини пасайтиради: Янги Орлеандаги Америка Гипертензия Жамияти тадқиқотига кўра, ҳар куни 30 дақиқа классик мусиқаларни тинглаш юқори қон босимини сезиларли даражада камайтириши мумкин.