09:11 (04.10.2023)
1929
Калцийнинг фойдалари хусусиятлари ҳақида кўп ёзилган ва айтилган, аммо биологик актив қўшимчаларда учрайдиган унинг бирикмалари ҳақида жуда кам маълумот мавжуд. Келинг, улар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.
♦ Кальций ситрат:
Ошқозон ва ичак касалликлари бор беморларда ҳам яхши сўрилади. 60 ёшдан катта бўлганлар фойдаланиш учун тавсия этилади.
♦ Кальций фосфат:
Энг юқори ассимиляция даражасига эга ва ичак моторикасига салбий таъсир кўрсатмайди.
♦ Кальций хелат (кальций + аминокислоталар):
Унинг ҳазм бўлиши тез ва кислота мувозанатини бузмайди.
Огоҳлантириш: кальций хелатнинг дозасини 1 капсулага сиғдириш қийин, шунинг учун кунига бир нечта капсула қабул қилишга тўғри келади.
♦ Кальций гидроксиапатит:
Унинг шакли одам организмидаги кальцийга энг яқин. Таркибида 1-тоифа коллаген ва фосфорнинг мавжудлиги туфайли кальций яхшироқ сўрилади.
♦ Калций карбонат:
Кальцийнинг энг оддий ва қулай шакли.