14:30 (30.04.2026)

42

"Карьера куни – 2026"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар пайшанба кунини «Ёшлар куни» деб эълон қилиш бўйича қабул қилинган қарори ҳамда ёшлар бандлигини ошириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат бозорига интеграция қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорларда битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур меъёрий ҳужжатлар ижроси доирасида Alfraganus университети битирувчиларини иш ўринлари билан таъминлаш бўйича «Карьера куни – 2026» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ҳам ярмаркада иштирок этаётган 200 га яқин ташкилотлар қатори мавжуд бўш иш ўринларини таклиф этди.

Талабалар компаниямиз мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Уларга амалиёт ўташ, танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби, меҳнат фаолиятидаги талаблар ва касбий ривожланиш имкониятлари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech