09:00 (20.12.2024)
194
“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.
2025/2026 ўқув йилидан:
— спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
— спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;
— ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
— оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.
2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:
— спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;
— маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;
— маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
— маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;
— маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.