15:50 (16.12.2024)
849
Яқин кунларда ҳафтада Япониядан Конгога маймун чечагига қарши вакцинанинг биринчи партиялари келади. Жами уч миллион доза юборилиши режалаштирилиган. Ушбу вакцинадан болаларни эмлашда фойдаланилади.
Конгода шу пайтгача ушбу касалликка заиф бўлган болаларда қўллаш мумкин бўлган бирорта вакцина йўқ эди.
Сентябр ойида Япония LC16m8 вакцинасини ўз миллий заҳираларидан тақдим этишга тайёрлигини маълум қилган эди. Ушбу вакцина KM Biologics томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, маймун чечагига қарши ўз самарасини кўрсатди. Бироқ, юридик масалалар туфайли вакцинани топшириш кечиктирилди.
Aйни пайтда барча тўсиқлар бартараф этилган ва кейинги ҳафтада япон вакцинаси Конгога етиб келади. Бу янгиликни Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича Aфрика маркази бош директори Жан Касайя журналистларга маълум қилди.
Вакцина олиш касаллик тарқалишини тўхтатиш бўйича навбатдаги чора бўлади.
Сўнгги маълумотларига кўра, Конгодаги маймун чечаги билан тасдиқланган 10533 ҳолатнинг 44% дан ортиғи 15 ёшгача бўлган болаларда қайд этилган. Бифуркацион игна (15 укол) ёрдамида киритиладиган LC16m8 вакцинасини беш ёшгача бўлган болалар олади, деди Касайя.