11:56 (26.07.2024)

887

Краснодар ўлкасида сохта дори воситалари сабаб тўрт нафар бола вафот этди

Краснодар ўлкасида контрафакт дори воситаларини сотувчи ноқонуний дорихоналар тармоғи фаолияти тўхтатилди.

Харидорлар бу ердан дори воситаларини шифокорнинг рецептисиз сотиб олиши мумкин бўлган. Краснодар ўлкаси бўйича Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, жиноий схема икки ака-ука томонидан ишлаб чиқилган ва кейинчалик жиноий шериклар гуруҳи 27 нафарга кўпайтирилган.

Aниқлик киритилишича, ака-ука вилоятнинг турли туманларидаги таълим муассасалари ёнида жойлашган нотурар жойни ижарага олиб, дорихоналардек жиҳозлаган. Шундай қилиб, бундай ноқонуний муассасаларнинг бутун тармоғи яратилган. Сотувчилар орасида махсус маълумотга эга бўлмаган ва фармацевтика соҳасида ўқимаган одамлар бўлган.

Гуруҳ аъзолари 2024-йилнинг 4-июнига қадар истеъмолчиларга шу жумладан вояга етмаганларга қалбаки дори воситаларини сотган. "Фармацевтлар" рецепт сўрашмаган. Судланувчиларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида тўрт нафар бола қалбаки дори воситаларини истеъмол қилиш натижасида вафот этган.

Вояга етмаганларнинг ўлимига сабаб бўлган уюшган гуруҳ томонидан қалбаки дори воситаларини сотиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов доирасида 50 дан ортиқ манзилларда яшаш жойлари ва дорихоналар билан жиҳозланган биноларда тинтувлар ўтказилган.

Жиноий гуруҳ иштирокчилари ва ташкилотчиларининг мулклари, шунингдек, банкдаги ҳисоб рақамларидан 100 миллион рублдан ортиқ пуллар олиб қўйилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech