15:59 (19.02.2024)

810

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган У.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 100 дона  “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида ёнида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “M.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Ш. ҳеч қандай ҳужжатсиз  жами 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 94 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech