14:55 (31.01.2025)

222

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Р.нинг “Monza” русумли автомашинаси салонидан таркибида “Тропикамид” моддаси мавжуд бўлган 64 дона елим идишда суюқлик ва “Прегабалин” моддаси мавжуд бўлган 19 дона оқ-қизил рангли капсула дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.К. ва М.А. ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келиб, фуқаро Т.Б.га 25 дона “Зардекс” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 200 АҚШ долларига сотган вақтида ушланишиб, улардан 5 дона оқ қизил рангли капсула, 1 дона оқ рангли идишда суюқлик, 40 дона “Зардекс” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Ф.К.нинг хонадонидан яна 80 дона “Зардекс” 175 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.” МЧЖ сотувчиси К.Ш. фуқаро К.К.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 320 та капсуладаги дори воситаларини 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech