14:59 (08.02.2024)
851
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қорасув кўчасидаги хонадонда яшовчи М.Б.нинг уйида фуқаро О.А. (муқаддам судланган) жами 392 дона “Регапин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “N.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 100 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Q.Ph. МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчиси Ш.З. фуқаро Г.Л.га жами 50 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.