16:00 (05.06.2024)
565
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бағдод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.F.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Б.А. фуқаро А.А.га 55 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “K.M.” МЧЖ дорихонаси сотувчилари Д.Н. ва М.Ш. фуқаро С.Б.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 9 дона “Редуксин” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 280 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 130 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.