12:24 (20.05.2024)
638
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таьсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Ш. фуқаро Ш.Ш.га 17 та конволютдан иборат, жами 170 дона капсуладаги “ZOTA Прегабалина” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 172 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.Т., А.А. ва бошқалар 14 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро З.А.га 1 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, фуқаро А.Т.нинг бошқарувидаги автомашинадан ўтказиш мақсадида сақланган 76 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.