09:09 (12.07.2023)
2292
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда “Наврўз” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Ф. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 3 600 дона дори воситасини 1 000 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.