14:47 (01.08.2024)

572

Манфаатлар тўқнашувига бағишланган ўқув семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга Қонуннинг ижросини ижрочиларга етказилишини ҳамда мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. 

Айнан шу Қонунни қўллаш амалиётини бирхиллаштириш ва вужудга келаётган муаммоли масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ходимлари иштирокида 31 июль куни ZOOM платформаси орқали ўқув семинари ўтказилди.

Ушбу ўқув семинарда 600 нафардан зиёд ходимлар қатнашди. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси томонидан Комплаенс назорат хизмати ходимлари ва кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Фазилат Юнусова  иштирок этишди.

Тадбирда“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун кучга киргунига қадар унда қўйилган талаблар, белгиланган вазифалар ҳамда механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Қизғин мунозара шаклида ўтган семинар давомида иштирокчилар томонидан Қонунни қўллаш борасида муаммоли масалаларга оид, шу жумладан, яқин қариндошларнинг бир идорада меҳнат қилишлари, давлат органлари ва ташкилотлари назоратида бўлган юридик шахсларнинг фаолияти, манфаатлар тўқнашувига оид декларацияни тўлдириш, бу борадаги муносабатларни назорат қилишга оид 40 дан зиёд саволларга мутахассислар асослантирилган жавоблар беришди.

Тадбир давомида барча савол-жавоблар услубий қўлланма шаклида чоп этилиши ҳақида иштирокчиларга маълум қилинди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech