08:54 (05.04.2024)
776
Юртимизда мунтазам равишда, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари айланмасига қарши курашиш мақсадида ҳар ойда бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг феврал ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотларини экпертизадан ўтказиш бўйича 166 та мурожаат келиб тушган.
Тақдим қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилганда таҳлиллар натижаларига кўра, ноқонуний муомалада бўлган:
➖ 7173 ўрам - давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд;
➖ 10664 ўрам - давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
➖ 16 ўрам - ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқ (контрафакт);
➖ 800 ўрам - яроқлилик муддати тугаган (сифатсиз);
➖ 980 ўрам – қалбакилаштирилган, умумий 19633 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги юзасидан хулоса берилди. Ҳамда ушбу сифатсиз, қалбакилаштирилган ва Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди.