11:02 (23.11.2025)

99

Матбуот котиблари учун ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи ва стратегик коммуникация бўйича ўқув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда вазирликлар ва давлат ташкилотларининг матбуот котиблари учун махсус ўқув тренинглари туркуми ўтказилди. Ушбу махсус ўқув тренингларда "Dori-Darmon" АК матбуот хизмати раҳбари Кумуш Пардаева ҳам иштирок этди.

Халқаро экспертлар томонидан олиб борилган ушбу тренинглар пресса ва ахборот хизмати ходимларининг касбий салоҳиятини оширишга, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини халқаро инсон ҳуқуқлари стандартлари асосида таъминлашга, шунингдек давлат идоралари ўртасида стратегик ва инқирозли вазиятларда коммуникацияни кучайтиришга қаратилди.

Тренингларда қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:

· Ахборотга эга бўлиш ҳуқуқининг универсал инсон ҳуқуқи сифатидаги ўрни ва давлат идоралари шаффофлиги, ҳисобдорлиги ҳамда жамоатчилик ишончини оширишдаги аҳамияти;

· Давлат органларининг ахборот тақдим этиш бўйича мажбуриятлари, ушбу ҳуқуқнинг қонуний чекланишлари ва самарали ахборот ошкор қилиш амалиёти;

· Стратегик коммуникацияни режалаштириш ва идоралар ўртасида мувофиқлаштириш;

· Рақамли даврда дезинформатсияга қарши кураш, жумладан сунъий интеллект ва янги пайдо бўлаётган таҳдидлар.

Ушбу тренинглар ЮНЕСКО ва Швейцария Тараққиёт ва Ҳамкорлик агентлиги (СДC) томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон ҳукумати ва фуқароларини ахборотга эга бўлиш, институтлар ҳисобдорлиги ва медиа саводхонлигини кучайтириш орқали қўллаб-қувватлаш” номли ЮНЕСКОНИНГ ОАВ дастури (АИМ) доирасида амалга оширилди.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг БМТ Барқарор ривожланиш мақсади 16.10 — жамоатчиликнинг ахборотга эга бўлишини таъминлаш ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш борасидаги мақсадларига ҳисса қўшади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech