14:49 (19.03.2024)

1469

Метформин диабетда буйракларга ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди

Қандли диабетни даволаш бўйича кўплаб кўрсатмаларда биринчи даражали дори сифатида тавсия қилинадиган метформин сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларга тавсия этилмайди.

Жанубий Кореядаги тадқиқотчилар учта учинчи даражали шифохона маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда, метформиннинг буйрак функцияси ва диабетда юрак-қон томирига таъсирини кўриб чиқди.

Тиббий маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, метформин янги ташхис қўйилган 2-тоифа диабет билан оғриган беморларда диабетик нефропатия ва жиддий буйрак ҳамда юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтирди.

Ҳар бир шифохонадаги беморларга фаол аралашув ва назорат гуруҳлари тайинланган ҳамда иккита тоифага бўлинган:

• қандли диабет ташхиси қўйилганда диабетик нефропатия ҳали ривожланмаганлар

• буйрак функцияси сусайган беморлар.

Тадқиқотчилар метформинни 2-тоифа диабет ташхисидан кейин ва кузатув давридан сўнг узлуксиз қабул қилган беморларда юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан инсульт ва буйракга жиддий ён таъсирлари хавфи паст эканлигини аниқладилар. Қандли диабет билан оғриган ва нефропатияси бўлмаган беморларда метформинни узлуксиз истеъмол қилиш буйрак функциясининг бузилиши хавфини камайтирган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech