12:35 (28.02.2024)

1447

​​ «ИМУДОН» товар белгисига нисбатан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “Abbot Products Operations AG” (Швейцария) компаниясининг унга тегишли бўлган «ИМУДОН» товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.

Мурожаат асосида Адлия вазирлиги томонидан тегишли тартибда МЧЖ “Э.М.П.”га нисбатан текшириш ўтказилганда “ИМУДОН” товар белгисига истеъмолчиларни фонетик жиҳатдан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “Aксан Имудон” номли таблетка шаклдаги биологик фаол қўшимча ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан МЧЖ “Э.М.П.”га нисбатан ҳуқуқбузарликни бартараф этиш тўғрисида мажбурий бўлган тақдимнома киритилган ва аниқланган 600 дона контрафакт маҳсулот йўқ қилинган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech